КХДР Нью-Йоркка водород бомбаси ташлаб, Манхэттенни ер билан яксон қилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг DPRK агентлигига таяниб, The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бизнинг водород бомбамиз Совет Иттифоқи яратган бомбадан кўра кучлироқ. Агар уни қитъалараро баллистик ракета ёрдамида Нью-Йоркда портлатилса, у ердаги барча одамлар ҳалок бўлади, шаҳар эса култепага айланади», — дея маълум қилган агентликка ядрочи олим Чо Хенг Ил.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 6 январда КХДР расмийлари мамлакат шимоли-шарқида водород бомбаси муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)