АҚШнинг Айдахо штати шарқидаги Бонневилл округида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Округ шерифи икки эркак ва икки аёл авиаҳалокат қурбони бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт Айдахо билан чегарадаги Вайоминг штатининг Алпайн шаҳри аэропортидан парвоз қилганидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган.
Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Маҳаллий полиция ходимлари текширувга киришди.
Изоҳ (0)