Покистон шимоли-ғарбидаги кўмир конида юз берган ўпирилиш оқибатида камида етти киши нобуд бўлди, яна 45 нафар кончи ер остида қолмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳодиса 12 март, шанба куни кечқурун мамлакатнинг қабилалар ҳудуди, Орказай туманида содир бўлгани билдирилмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)