Парагвайда ҳомиладор аёлнинг Зика вирусига чалиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди
Парагвайда ҳомиладор аёлнинг Зика вирусига чалиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Фото: AFP
Вазирликда таъкидланишича, вирус мамлакат ҳудудида юқтирилган. Ҳозирда мутахассислар аёл пойтахт минтақасида касалликка чалинган ягона бемор эканлиги ёки йўқлигини аниқлашга уринмоқда.
Парагвайда шу кунгача Зика вирусини юқтириш билан боғлиқ олтита ҳолат кузатилган, бироқ уларнинг барчаси 2015 йилнинг декабрига қадар аниқланганди.
Изоҳ (0)