Аргентина ҳукумати Канаданинг Barrick Gold тоғ-кон компаниясига Сан-Хуан провинциясида цианид сирқиб чиқиб кетгани учун 145,7 миллион Аргентина песоси (9,48 миллион доллар) миқдорида жарима солди, деб ёзади «ТАСС» минтақа губернаторига таяниб.
Унинг айтишича, ушбу маблағ тоғ-кон корхоналари устидан назорат тизимини яхшилашга йўналтирилади.
Barrick Gold, ўз навбатида ҳодиса юзасидан афсус билдирди, аммо цианиднинг сирқиб чиқиб кетиши одамлар соғлиғи учун хавф туғдирмаганини таъкидлади.
Barrick Gold иш олиб бораётган «Веладеро» конида 1 миллион литрга яқин цианид 2015 йил 12 сентябрда оқиб чиққан эди.
Изоҳ (0)