Мексикада нефть қазиб чиқаришнинг йирик марказлари саналадиган Веракрус, Кампече ва Табаско штатларида охирги йил давомида 40,5 минг киши углеводород нархларининг кескин пасайиши ва уларни ишлаб чиқариш ҳажми камайиши туфайли ишдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур рақамларни келтирган Ижтимоий суғурта институти маълумотларига кўра, ушбу минтақалардаги иш ўринлари сони 1,104 миллиондан 1,064 миллионгача қисқарган. Энг мураккаб вазият эса Веракрус штатида кузатилган.
Мамлакатда нефть ва газ қазиб чиқариш билан Pemex давлат компанияси шуғулланади. 2015 йил якунлари компаниянинг салкам саксон йиллик тарихидаги энг ёмон натижа билан якунланди: 30 миллиард доллардан зиёд зарар кўрилди. Дунё нефть бозоридаги вазият туфайли Pemex жорий йилда харажатларни 100 миллиард песога (5,52 миллиард доллар) камайтириб, 143 минг нафар ишчи-ходимлари ўртасида қисқартириш ўтказади.
Изоҳ (0)