Лондоннинг ICE биржасида Brent маркасидаги нефтнинг 2016 йил майга етказиб бериладиган фьючерси нархи 8 март куни баррелига 41 доллардан пасайиб кетди ва 39,89 долларни ташкил этди. Бу ҳақда савдо маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, ўша куни аввалроқ нефть котировкалари баррелига 41 доллардан кўтарилиб кетган эди.
7 март, душанба куни нефть қимматлашуви фонида Москва банклараро валюта биржаси индекси 1,67 фоизга — 1909,57 пунктгача ўсди, бу 2008 йил июнидан буён энг юқори кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)