Никарагуа президенти Даниэль Ортега АҚШ томонидан Венесуэлага нисбатан санкцияларнинг узайтирилишини қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Венесуэлани АҚШ хавфсизлигига таҳдид қилишда айблашмоқда, бу уруш эълон қилиш деб аталади. Бу худди Кубага нисбатан блокада каби жиддийдир», — деб таъкидлади Ортега 5 март, шанба куни Каракасдаги халқаро форумдаги чиқишида.
Никарагуа раҳбарининг фикрича, АҚШ Венесуэла билан Куба воқеасини такрорламоқда ва энди Николас Мадуро ушбу курашни бошлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Делси Родригес мамлакат ҳукумати АҚШ билан муносабатларини тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)