Украинанинг Львов шаҳридаги санъат саройида Миллий шоколад байрами бошланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Унинг доирасида бир тонналик ширали от тайёрлашни режалаштиришмоқда.
Ташкилотчилар шу йўл билан спорт мавзусига урғу бермоқчи, чунки шаҳарда айни пайтда шахмат бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Шахмат оти шаклидаги шоколад йилнинг энг катта ҳайкалига айланади. Уни тайёрлашга бир тонна шоколад сарфланади.
Байрам Львовда 8 мартга қадар давом этади.
Изоҳ (0)