Словакия собиқ президенти Михал Ковач Братиславадаги касалхоналардан бирига келтирилди, дея хабар бермоқда «Ведомости» Associated Press’га таяниб.
Айни пайтда 85 ёшда бўлган Ковачнинг аҳволи барқарор, ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Словакия собиқ президенти аввал ҳам касалхонага бир неча марта ётқизилган, бу асосан унинг Паркинсон касаллиги билан боғлиқ муаммолар сабабли бўлган.
Чехословакия иккита мустақил давлат — Чехия ва Словакияга 1993 йил 1 январда тинч йўл билан бўлинган эди. Михал Ковач Словакиянинг биринчи президенти бўлган. У ушбу лавозимни 1993 йил 2 мартдан 1998 йил 2 мартгача эгаллаб келган.
Изоҳ (0)