Россиянинг Томск шаҳри фуқароси тўйларига икки йил тўлгани муносабати билан коинотга гулдаста ҳамда рафиқаси билан тушган расмини учирди, дея хабар бермоқда TJournal. Бунда унга космонавт дўсти, махсус метеозонд ва бутун жараённи тасвирга тушириш учун бир нечта камера керак бўлди.
Зондга камерани ўрнатишди, у орқали Подмосковьедан старт олган гулдастанинг бутун парвозини кузатиш мумкин. У орбитагача кўтарилиб, Владимир вилоятига қулаб тушди.
Изоҳ (0)