Чеченистон раҳбари Instagram саҳифасида ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевга австралиялик Лукас Браун билан жанг олдидан омад тилади.
«Кечки пайт Гудермес спорт мажмуасида Руслан ва Лукас матбуот ходимлари қаршисида кўргазмали машғулот олиб борди. Руслан аъло формада, яхши тайёргарлик кўрган, ғалабага интилган кайфиятда», — деб ёзди Рамзан Қодиров 4 март куни.
Шу билан бирга, у Чагаевнинг рақиби муносиб эканлигини, бирор марта мағлубиятга учрамаганини таъкидлаб ўтди.
«Икки профессионал тез орада рингга чиқади. Русланга омад тилаймиз!» — дея қайд этди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев Грознийдаги жанг арафасида австралиялик Лукас Браундан енгил бўлиб чиқди. Чагаев 112,7 кг, Браун 113,75 кг тош босди.
Изоҳ (0)