Россия футбол иттифоқи тадбиркор Алишер Усмонов билан қарзни реструктуризация қилиш (қарзни тўлаш муддатини ва қарз шартларини қайта кўриб чиқиш) ҳақида келишиб олди, дея хабар бермоқда «Ведомости» ташкилот бош директори Александр Алаевга таяниб.
«РФИ президенти Виталий Мутко ўтказган музокаралар якунлари бўйича Алишер Усмонов олдидаги қарзни реструктуризация қилишга муваффақ бўлдик», — деди у.
Аввалроқ Усмонов РФИга бир неча марта молиявий кўмак берганди. Булар, хусусан, Россия термасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло билан боғлиқ қарздорликлар, шунингдек, миллий жамоанинг Европа чемпионати—2016’га чиқиши учун мукофотлар билан боғлиқ қарзлар бўйича ёрдамлардир.
Изоҳ (0)