Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича ўта оғир вазнда «доимий» жаҳон чемпиони унвони совриндори Руслан Чагаев Грознийдаги жанг арафасида австралиялик Лукас Браундан енгил бўлиб чиқди, деб ёзади «ТАСС».
Чагаев 112,7 кг, Браун 113,75 кг тош босди.
Жанг 5 март куни Грознийдаги «Колизей» Спорт-Холлида бўлиб ўтади. Чагаев ҳисобида 34 та ғалаба (21 таси нокаут билан), иккита мағлубият ва битта дуранг бор. Браун эса фаолияти давомида 23 марта ғалаба қозонган (20 та нокаут) ва бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Изоҳ (0)