АҚШнинг Стенфорд университети олимлари инсоннинг хаёлидан “ўтаётган” сўзларини ўқий оладиган мия имплантини ишлаб чиқди. Бу гапириш қобилиятини йўқотган, фалаж беморлар учун янги имконият эшигини очади, деб хабар бермоқда Financial Times.

Имплант миянинг нутқ учун масъул қисмига ўрнатилади. Синалувчилар сўзларни хаёлан талаффуз қилади, қурилма эса нейрон импулсларини қайд этади. Сунъий интеллект мия фаолиятини таҳлил қилиб, сўзларни гапга айлантиради. Ён амиотрофик склероз билан оғриган уч бемор ва инсультга учраган яна бир бемор билан ўтказилган синовларда дешифрлаш аниқлиги 74 фоизга етди.
Янги интерфейснинг асосий фарқи шундаки, ундан ҳатто овоз чиқариб гапиришга урина олмайдиган одамлар ҳам фойдалана олади. Бундан ташқари, тизим дешифрлаш учун мўлжалланмаган “ички нутқ”ни, масалан, мияда саналадиган рақамларни ҳам илғаб олишга қодир. Махфийликни ҳимоя қилиш учун назорат чоралари ишлаб чиқилган, бунда бемор паролни хаёлан киритиш орқали дешифрлашни фаоллаштириши мумкин, дейди муаллифлар .
Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳаттоки “chity chity bang bang” ибораси билан ўтказилган текширув 98 фоиз ҳолларда муваффақиятли ишлаган.
Изоҳ (0)