1 март, сешанба куни Исроил қирувчи самолётлари мамлакат осмонида йўловчи самолёт билан тўқнашиб кетишига сал қолди. Бу ҳақда Jerusalem Post газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли тўртта қирувчи самолёт Ryanair авиакомпаниясининг Краковга йўл олган йўловчи самолёти билан Исроил марказий қисми осмонида тўқнашиб кетишига оз қолди. Ryanair учувчисининг маҳорати охирги дақиқаларда тўқнашувдан қутулиб қолишга имкон берди», — дея маълум қилади газета.
Ryanair самолёти Эйлат шаҳридаги «Овда» аэропортидан парвоз қилган ва 8 километрдан зиёд баландликда ўқув машқларини ўтказаётган қирувчи самолётларга дуч келган. Ҳодиса тафсилотлари Исроил ҲҲК ва транспорт вазирлиги мутасаддилари томонидан биргаликда ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)