Хитойлик фермер ўз еридан 459 килограмм қадимий танга топди. Экспертлар уларнинг милодий I аср, император Ван Ман ҳукмронлиги даврида (9—23 йиллар) зарб этилганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар берди.
Фамилияси Чжан эканлиги айтилаётган эркак осори-атиқаларни Шэньси вилоятининг Синпин шаҳри яқинида янги уй учун майдон тайёрлаётганида, чуқурлиги 50, эни эса 60 сантиметр бўлган чуқурликдан топган. Фермер унинг оиласи 1980 йилда ҳам шунга ўхшаш 80 килограмм танга топгани ва уларни оддий мис баҳосида сотиб юборганини тан олди.
Нашр маълумотига кўра, топилмаларнинг тарихий қиммати аниқлангандан сўнг давлат музейларига топширилади.
Изоҳ (0)