1 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тантанали тарзда оммавий ахборот воситаларининг учта муҳим объектини очди, булар «Варзиш» ва «Синамо» давлат телевидение муассасалари ҳамда «Оммавий ахборот воситалари академияси» давлат муассасасидир. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
«Варзиш» телеканали орқали Тожикистон ва дунё спорти оламидаги янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин, «Синамо» эса қизиқарли фильмларни намойиш этиб, дунёга Тожикистон халқининг қадимий тарихи, маданияти, анъаналарини кўз-кўз қилишга ихтисослашган. Ушбу телеканаллар дастурларини дунёнинг қатор мамлакатларида сунъий йўлдош антеннаси орқали томоша қилиш мумкин.
ОАВ академиясида телевидение ва радио, даврий нашр, ахборот технологиялари, компьютерни ўрганиш, дизайнерлик безаклари ва соҳа ходимларини қайта тайёрлаш бўлимлари мавжуд.
Изоҳ (0)