1 март, сешанба куни АҚШнинг Массачусетс штати Ньютон шаҳридаги ресторанга йўлтанламас автомобили келиб урилди, натижада уч киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда «ТАСС» округ прокурорига таяниб.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ичида уч киши бўлган йўлтанламас йўлни кесиб ўтаётиб, тормоз бермаган ва катта тезликда ресторанга келиб урилган.
Жабрланганлар касалхонага етказилди. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Қурбонларнинг шахслари аниқланганича йўқ, йўлтанламаснинг ҳайдовчиси тирик қолган.
Изоҳ (0)