Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google компаниясининг ҳайдовчисиз автомобили биринчи марта йўл-транспорт ҳодисаси сабабчисига айланди, дея хабар бермоқда «РБК». Ҳодиса Калифорния штати Маунтин Вью шаҳрида содир бўлди.

Фото: AP

Фото: AP

Компания баёнотида айтилишича, ҳалокат 14 февралда юз берган. Lexus RX450h транспорт юрадиган йўлдаги қум солинган қопларни айланиб ўтмоқчи бўлганида автобус билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида автобуснинг чап борти, олд ғилдираги ва ҳайдовчи олд датчигига зиён етган. Аварияда ҳеч ким жабрланмаган.

Ўз баёнотида Google ҳодиса юзасидан «қисман жавобгарлик»ни бўйнига олди. Буни компания шу билан изоҳладики, уларнинг автомобили манёврни амалга оширмаганида, тўқнашув юз бермаган бўларди.

Google, шунингдек, келажакда бундай воқеалар яна содир бўлиши олдини олиш учун дастурий таъминотни янгилашга ваъда берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди