Apple янги автомобиль билан боғлиқ лойиҳа устида махфий равишда иш олиб бормоқда. Калифорния штатининг Саннивейл шаҳри яқинидаги компания бинолари комплексида ҳаддан ташқари фаоллик ва махфийлик тартиби шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда Fox News маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телеканал манбаларига кўра, округ аҳолиси баландлиги 3,7 метрли сим тўсиқ билан ўраб олинган комплекс томонидан келаётган товушлардан безовта бўлмоқда. Шовқин-сурон, кескин механик товушлар ёпиқ полигонда йирик металли объект ҳаракатланаётгани таассуротини қолдирмоқда. Фаоллик одатда кечки пайт бошланади ва Саннивейл аҳолиси тинчини бузади.
Компания журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдирмоқда, мазкур йўналишдаги ишларга изоҳ берилмаган.
Apple ҳеч қачон ўзининг илк электромобилини яратиш устида ишлаётганини расман эълон қилмаган, бироқ олдинроқ ОАВ компания автомобилсозлик бўйича ўнлаб экспертлар, жумладан, Ford ва Mercedes-Benz концернлари мутахассисларини ишга ёллаганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)