Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида 12-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида видеохабар қолдирилган.
Видеода воқеа жойига ўт ўчириш гуруҳи ва милиция машинаси етиб келганини кўриш мумкин. Ёнғин нима сабабдан келиб чиққани, шунингдек, жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)