Тошкентда 26 февраль, жума куни Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида, Мудофаа вазирлиги биноси яқинида Mercedes-Benz Conecto Low Floor йўловчи автобусида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ёнғин чиққан автобус қайси йўналишда ҳаракатлангани аниқ эмас. Ёнғин нима сабабдан келиб чиққани, шунингдек, жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, 23 февраль, сешанба куни Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида 12-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин чиққан эди.
Изоҳ (0)