Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Хайнань провинциясида пичоқ билан қуролланган кимса болаларга ташланиб, улардан беш нафарини жароҳатлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Ҳодиса Хайкоу шаҳридаги бошланғич мактабда, машғулотлар тугагандан сўнг рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 40 ёшлар атрофидаги эркак болалар ўқув муассасаси яқинида бўлган пайт уларга ҳужум қилган. Жабрланган қизлардан бирининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда.

Эркак қўлга олинган, уни бундай хатти-ҳаракатга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум. Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди