Стив Жобс АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида пулли парковка учун 174 доллар ортиқча пул тўлаб, ҳукумат ушбу маблағларни қайтариб бермоқчи бўлган шахслар рўйхатига тушиб қолди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шаҳар, шунингдек, Uber раҳбари Трэвис Каланикка 510 доллар, PayPal асосчиларидан бири Питер Тилга 170 доллар тўламоқчи.
17 йил ичида Сан-Франциско парковка учун ошиғи билан тўланган пул кўринишида жами 6,1 миллион доллар «ортиқча» маблағга эга бўлган.
Изоҳ (0)