Россиянинг «Первий канал», СТС, РЕН ТВ, «Дождь», «Ностальгия» ва «ТНТ Comedy» телеканаллари бир гуруҳ Америка ретрансляторларига қарши Нью-Йорк судига жамоавий даъво аризаси киритди. Даъвода билдиришича, ретрансляторлар АҚШда Россия каналларини ноқонуний равишда тарқатмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ариза 16 февралда берилган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлди. Даъво бўйича Infomir, Panorama TV, Goodzone TV, Matvil, Actava TV ва Master Call Communications компаниялари суд олдида жавоб бериши керак бўлади.
Мазкур ретрансляторлар ўз телепакетлари нархини 5—15 долларгача белгилаган, ваҳоланки, Россия телеканалларининг расмий ҳамкорларида бу нарх 30—50 доллардан иборат.
Изоҳ (0)