Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Кимпхо аэропортида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган, дея хабар беради «Газета.ru».
Нобуд бўлган икки киши ҳам самолёт бортида бўлгани, улардан бири учувчи эканлиги айтилмоқда. Бошқа жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Аэропорт одатий тартибда ишлашда давом этмоқда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)