Саудия Арабистони суди ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган даҳрийлик руҳидаги фикрлари учун мамлакат фуқаросини 10 йиллик қамоқ жазоси, 20 минг риёл жарима ва 2 минг дарра уришга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Исми ошкор этилмаган 28 ёшли йигит даҳрий эканлигини тан олган ва бунинг учун тавба-тазарру қилишдан бош тортган. Барча ёзганлари эса билдиришга ҳаққи бўлган қарашларини акс эттиришини маълум қилган.
Al-Watan нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқлар мониторинги учун масъул бўлган диний полиция Twitter’да динга қарши мазмундаги 600 дан зиёд твитларни аниқлаган.
Изоҳ (0)