АҚШ ҳудудида Зика вирусини юқтирганлар сони 147 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, мамлакатнинг континентал қисмида 107 киши касалликка чалинган. Пуэрто-Рикода 35, Америка Самоасида тўрт, Америка Виргин оролларида эса бир киши вирусни юқтиргани қайд этилган.
Касалликка чалинганлардан тўққиз нафари ҳомиладор аёллар эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)