Бугун, 28 февраль куни Англия Премьер-лигаси 27-тур марказий ўйинида «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Олд Траффорд» стадионида «Арсенал» футболчиларини қабул қилди. Унда манкунианлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Sports.ru».
Дастлабки бўлимнинг 29-дақиқасида «Манчестер Юнайтед»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқа ўтар-ўтмас унинг ўзи ҳисобни оширди. 40-дақиқада «тўпчилар» Дэнни Уэлбекнинг боши билан киритган голи эвазига ҳисобни қисқартирди – 2:1.
Иккинчи бўлим ҳам анчагина қизиқарли ўтди. 65-дақиқада Андер Эррера жамоадоши Маркус Рэшфорднинг узатмасидан сўнг Петр Чех қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Унинг зарбаси «Арсенал» ҳимоячиси Лоран Косьельнига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. 69-дақиқада Месут Ўзил ҳисобни қисқартиришга эришди, аммо ушбу гол ўйинда сўнггиси бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» жамоаси очколар сонини 44 тага етказиб, турнир жадвалида бешинчи ўриндан жой олди. «Арсенал» клуби 51 очко билан учинчи поғонада қолиб кетди.
Англия Премьер-лигаси, 27-тур
«Манчестер Юнайтед» – «Арсенал» – 3:2 (2:1)
Голлар: 1:0 – 29 Рэшфорд, 2:0 – 32 Рэшфорд, 2:1 – 40 Уэлбек, 3:1 – 65 Эррера, 3:2 – 69 Ўзил.«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Блинд, Варела, Рохо (Фосу-Менса, 55), Керрик, Эррера (Уэйр, 90), Шнайдерлин, Лингард, Мата, Депай, Рэшфорд (Янузай, 80).
«Арсенал» – Чех, Косьельни, Монреаль, Габриэл, Бельерин, Коклен (Эль-Ненни, 70), Ўзил, Уолкотт (Жиру, 63), Рэмзи, Санчес, Уэлбек (Ивоби, 83).
Огоҳлантиришлар: Варела (9), Керрик (22), Рэмзи (71), Эррера (72), Эль-Ненни (73), Ўзил (90), Янузай (90).
Изоҳ (0)