Тошкентнинг «Локомотив» клубида тўп сурган ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов «Бухоро» жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда «Бухоро» клуби матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бухоро футболи тарбияланувчиси Жасур Ҳасанов бугун, 25 февраль куни «Бухоро» футбол клуби билан шартнома имзолади.
Жасур Ҳасанов 2012 йилги мавсумдан сўнг «Бухоро»ни тарк этиб, бугунги кунга қадар Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
Ўтган мавсумда истеъдодли ярим ҳимоячи «Локомотив» таркибида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)