Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Англия Премьер-лигаси клуби «Эвертон»ни сотиб олмаган, деб хабар беради «РБК».
Тадбиркор томонидан «Эвертон» харид қилингани ҳақидаги гап-сўзлар кеча, 26 февраль куни кечқурун пайдо бўлди. Бу ҳақда Англия Премьер-лигасидаги манбага таяниб, «Чемпионат» маълум қилганди. Аммо Усмоновнинг вакили «РБК» нашрига россиялик тадбиркорнинг «Эвертон» жамоасини сотиб олмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)