Ўзбекистонлик истеъдоли теннисчи Нигина Абдураимова Австралиянинг Порт-Пири шаҳрида давом этаётган ITF туркумидаги теннис турнирининг яккалик баҳслари иккинчи даврасида мағлубиятга учради. Бу ҳақда Халқаро теннис федерацияси расмий сайти маълум қилди.
21 ёшли Абдураимова мезбон теннисчи Жессика Мурга қарши баҳс олиб борди ва 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистонлик теннисчи энди жуфтликлар баҳсида ўз иштирокини давом эттиради. Чехиялик Барбора Стефкова билан тандем ҳосил қилган Абдураимова илк учрашувда япониялик Кёка Окамура ва хитойлик Ран Тиан жуфтлиги устидан 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ярим финал йўлланмаси учун Абдураимова/Стефкова жуфтлиги Чи-Ю Су (Хитой Тайпейи)/Шанель Симмондс (ЖАР) дуэтига қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Nyrstar Port Pirie Tennis International мусобақасининг соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Изоҳ (0)