Испания профессионал футбол лигаси (LFP) президенти Хавьер Тебаснинг фикрича, «Барселона» ҳимоячиси Херард Пикенинг Twitter’даги ёзувларига ҳаддан ташқари жиддий эътибор бермаслик керак. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи сўнгги пайтларда Twitter’да «Реал» клубига нисбатан аччиқ сўзларни ёзиб қолдирмоқда.
«‘Реал’ мухлиси сифатида унинг сўзлари мени ҳақорат қилмади. Менимча, бундай нарсаларга ҳазил сифатида ёндашиш керак», — деб Тебаснинг сўзларидан иқтибос келтиради El Mundo Deportivo.
Аввалроқ «Реал»нинг Испания Кубогидан чиқиб кетишини эшитган Пике қувончдан ўзининг Twitter’даги саҳифасига тўққизта «смайл» қўйганди.
Изоҳ (0)