Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Жўрабек Каримов Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти, деб хабар беради «Оламспорт».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик теннисчи биринчи рақам остида таснифланган. Жўрабек кеча, 25 февраль куни бўлиб ўтган учинчи давра баҳсида турнирнинг 14-ракеткаси, россиялик Алексей Захаровни икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Қайд этиш жоиз, Жўрабек Каримов мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган эди. У бу даврада россиялик Иван Михайлюкни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Бугун, 26 февраль куни Каримов ярим финал остонасида турнирнинг 9-ракеткаси, британиялик Райан Жеймс Сторриега қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)