Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг кийим ишлаб чиқарувчи Hugo Boss AG компанияси бош ижрочи директори Клаус-Дитрих Ларс истеъфо берди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бу компания ярим йил ичида иккинчи марта даромад прогнозини пасайтиргач, содир бўлди. 52 ёшли Ларс компанияни 29 февраль куни тарк этади.

23 февраль куни компания 2016 йил учун прогнозини эълон қилди, унга кўра, унинг EBITDA (фоиз, солиқ ва амортизация чегирмалари ушлаб қолинишидан аввалги даромад)си 10 фоиздан зиёд даражада пасаяди, шу билан бирга, фирма мақсад қилинган 25 фоизлик рентабелликка эриша олмайди. Асосий салбий омиллар сифатида Hugo Boss АҚШ ва Хитойдаги савдоларнинг камайишини айтиб ўтди.

Йиллик прогноз пасайгач, компания капитализацияси 25 фоизга тушиб кетди ва тахминан 3,6 миллиард еврони ташкил этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)