Жаҳон ҳамжамияти Зика безгаги авж олишига Эбола вируси келтириб чиқарадиган касаллик эпидемиясидан кўра самаралироқ эътибор қарата олди. Бундай фикрни Американинг Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг фикрича, Зика безгаги тезкорлик билан тарқалиши дунёни гангитиб қўйган.
«Бу яна бир фожиа, — деди у. — Тиббий технологиялар тараққиёти ёрдам бериши мумкин, аммо бу, биз истасак-да, бир кечада бўладиган нарса эмас».
Унинг сўзларига кўра, бу сафар дунё Эбола вируси эпидемияси билан боғлиқ ҳолатдагидан кўра анча тезкорлик билан реакция кўрсата олди, хусусан, олимлар ўз кучларини бирлаштира олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳудудига Зика вирусининг келтирилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд қилингани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)