Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Украинада юзага келган сиёсий инқироздан чиқишнинг ягона йўли муддатидан аввалги парламент сайловларини ўтказиш эканлигини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Чиқиш йўли битта — Радага муддатидан аввалги сайловлар… Украинадаги сиёсий синфни тўлиқ янгилашгина, холос», — деди у.
Саакашвили Украинада «давлат тўнтариши, реванш юз бергани, аксилинқилоб ўтиб бўлгани, ҳукумат олигархларга енгилгани»ни таъкидлади.
У, шунингдек, ҳукуматда тубдан ўзгартиришларни амалга оширишни ёқлаб фикр билдирди. «Ҳукуматни алмаштириш масаласи — бу миллий хавфсизлик масаласи», — деди сиёсатчи.
Изоҳ (0)