Visa Europe’нинг янги маҳсулотларни жорий қилиш бўйича ижрочи директори Сандра Альцетта сўзларига кўра, мобил терминал ёрдамида ёвуз ниятлилар карта эгасининг баъзи шахсий маълумотларини ўғирлаши мумкин, аммо уни харидларни амалга ошириш учун клонлаштира олмайди. Бу ҳақда у Барселонадаги Mobile World Congress конференциясида «Касперский лабораторияси» билан қўшма дискуссияда айтиб ўтди, деб ёзади TJournal.
«Агар кимдир қандайдир йўл билан картангиз маълумотларини қўлга кирица, бу маълумот билан кўп нарса қилиб бўлмайди. Чип ва PIN бўлса, нима ҳам қилиб бўларди?.. Баъзан POS-терминал орқали карта маълумотларини қўлга киритиш мумкин бўлган ҳолларни кузатдик. Лекин уларни ҳеч нарса қилиб бўлмайди», — деди Альцетта.
У товар ва хизматларни карта рақами ва амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда сотиб олиш имконини берувчи сайтлар ҳалигача мавжуд эканлигини, компания улар камайиши ва дўконлар хавфсизликнинг анча замонавий стандартларига ўтиши учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)