Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида 48 соат давом этган қуролли тўқнашувда уч нафар жангари йўқ қилинди, беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

20 февраль, шанба куни экстремистлар штатнинг йирик шаҳри — Сринагар яқинида ҳарбий колоннага ҳужум қилди. Бунинг оқибатида икки нафар ҳарбий нобуд бўлди, 10 киши яраланди. Шундан сўнг жангарилар Пампордаги шаҳар институтларидан бирининг биносига яширинди, у ердан 110 дан зиёд киши эвакуация қилинди. Хавфсизлик кучлари бинони қуршаб, жангариларни қамалга олди.

Икки кун давом этган отишма айни пайтда якунланган, бино ичидаги уч нафар жангари ўлдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум Покистоннинг «Лашкари тоййиба» террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди