Туркиянинг Диёрбакир вилоятида, ҳарбий конвой кетаётган йўлда қўлбола қурилма портлади. Бунинг оқибатида жароҳатланганлар бор, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳодиса Лиже шаҳри ҳудудида содир бўлди. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Куч тизимлари ходимлари томонидан аксилтеррор операцияси бошланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Анқара марказида, шунингдек, Швеция пойтахти яқинидаги турк маданий маркази биносида портлашлар рўй бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)