Хитойнинг Шаньдун провинцияси Жицзао шаҳрида яшовчи 66 ёшли Чжан Дэян исмли эркак мотам маросимини саҳналаштириш учун 16 минг юань (2,5 минг доллар) пул сарфлади, деб ёзади TJournal.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, у ўзининг сохта дафн маросимига 50 нафар қариндошини чақирган, бироқ улардан 20 нафари келган, холос. Аммо маросимга таклиф этилмаган бўлса-да, қўшни қишлоқлардан кўплаб кишилар ташриф буюрган, бу хитойликни хурсанд қилган.
Чжан Дэян маросимнинг қоқ ўртасида унга дуо ўқиб ўтирган меҳмонлар қаршисига чиқиб, барчани ҳайратда қолдирди.
Ушбу ҳийлани амалга ошириш учун Дэян пухталик билан тайёрланди. У ўз қабр тошини 2008 йилдаёқ ясаттириб қўйган эди, бироқ сохта маросим учун у марҳум аёл билан қалбаки никоҳ тузди, чунки Хитойда сўққабош ҳолатда вафот этиш омадсизлик деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)