Москва метрополитенининг айланма йўналишида синовдан ўтаётган автопилотли поезд йўловчиларни таший бошлади. Бу ҳақда метро матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Шундай поездлардан бири йўловчиларни айланма йўналишда ташимоқда. Тизим кабинада машинист бўлмаслигини назарда тутмайди, аммо поездни бошқаришнинг асосий функцияларини ўзига олади. Яқин орада автопилотли таркиблар сонини учтага етказиш режалаштирилмоқда», — дея таъкидлаган агентлик манбаси.
Манбанинг билдиришича, компьютер поездни платформага уч сантиметр етмай тўхтатишга қодир. Ҳаракат фақат машинист кўрсатмасидан кейин давом эттирилади. У фавқулодда ҳолат чоғида поезд назоратини тўлиқ зиммасига олади.
Автобошқарув тизими поезд платформага яқинлашгандагина йўловчилар учун эшиклар очилишини кузатиб боради. Шунингдек, машинист қайсидир сабабларга кўра поездни бошқаролмай қолганда, диспетчер масофадан туриб транспортни тўхатишига имкон берувчи технология ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)