Анқарада содир этилган портлаш Сурия фуқароси томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Yeni Safak газетасига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Нашр террорчининг исми-шарифи Солиҳ Некар эканлиги, Туркия ҳудудига суриялик қочоқлар билан бирга кириб келганини билдирмоқда. Некарнинг бармоқ излари мамлакатга келганида олинган ва шу асосда полиция унинг шахсини аниқлаган.
Теракт учун фойдаланилган ва миналаштирилган машина Измир шаҳрида ижарага олингани қайд этилмоқда.
Камида 28 кишини ҳаётдан олиб кетган портлаш учун бирон бир гуруҳ жавобгарликни зиммасига олмаган бўлса-да, мамлакат хавфсизлик хизматларидаги юқори лавозимли мансабдор терактнинг илк аломатлари уни Курдистон ишчи партияси фаоллари амалга оширган бўлиши мумкинлигини кўрсатаётганлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)