Аргентинадаги Атлантика соҳилига ўзини отган ёш дельфин тўғри сайёҳлар қўлига тушди. Уни ортига, сувга қўйиб юбориш ўрнига сайёҳлар селфига берилиб кетди ва жонивор ўша жойнинг ўзида, бир эркакнинг қўлида ўлди, дея ҳикоя қилади «Сегодня.ua».
Ноёб Ла-плат турига мансуб бўлган кичик делфин Буэнос-Айрес вилоятининг Санта-Терезита шаҳридаги пляжга ўзини отгани билдирилмоқда.
Жонивор қуруқликда эканлигида сайёҳлар қўлига тушган. Агар уни дарров сувга қайтарилганда, дельфин омон қолган бўларди. Бироқ жонивор сувсизланиш ва юқори ҳарорат оқибатида нобуд бўлди. Уни ҳатто шундан сўнг ҳам тинч қўйишмади: сайёҳлар ўлик дельфин билан бирга суратга туша бошлади.
Изоҳ (0)