Яман жанубида Адан шаҳри губернаторига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, номаълум шахслар мансабдорнинг кортежини ўққа тутган. Машиналарда, ундан ташқари, провинция хавфсизлик хизмати раҳбари ҳам бўлган.
Ҳужум Адан шаҳрининг Ал-Мансур кварталида содир этилган. Губернатор Идрис аз-Зубейдий ва уни кузатиб юрган кишилар ҳужум оқибатида жабрланмаган. Юзага келган отишмада ҳужум қилганлардан бир нечтаси ўлдирилган.
Изоҳ (0)