Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА. Президент Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.
Мажлисда таъкидланишича, бугунги кунда қиз болаларнинг 47 фоизи, қишлоқ жойларда эса 44,7 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Бу кўрсаткичлар 2005 йилда 24 фоизни, жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизни ташкил этган, холос.
Вилоятлар миқёсида олиб қараганда, 2015 йилда қиз болаларнинг спорт билан шуғулланиши Фарғона вилоятида 47,6 фоизни, Наманган вилоятида 47,5, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 47,4 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, 2015 йилда спорт бўйича мураббий ва ўқитувчилар 2005 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпайган, жумладан, аёл спорт устозлари 3,8 баробар ошган.
Изоҳ (0)