Президент Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Давлат раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.
Мажлисда таъкидланишича, 2005 йилда Ўзбекистонда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг 30 фоизи, жумладан, қишлоқ жойларда 29 фоизи спорт билан шуғулланган бўлса, 2015 йилда бу рақамлар тегишли равишда 57,2 фоиз ва 56 фоизни ташкил этди.
Айни шу ёшдаги болалар 2005 йилда 43 турдаги машғулотларга қатнаган бўлса, бугунги кунда улар 59 спорт тури билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)