Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
«11—15 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
«Ўзгидромет» маркази аввалроқ Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11 февралгача қор кўчиши хавфи борлиги ҳақида хабар берганди.
Марказ маълумотларига кўра, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 12—16 февраль кунлари кечаси -13 даражагача совуқ, кундузи эса +2, +5 даражагача илиқ бўлади.
Изоҳ (0)