10 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Андижондаги сариқ рангли ва нур қайтарувчи пиёдалар ўтиш жойи: хавфсизлик учун шунинг ўзи етарлими? Дунёнинг бошқа нуқталарида пиёдалар хавфсизлиги учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида.
2. Лавров Туркияни ИШИД билан махфий музокаралар олиб боришда айблади. Лавровнинг айтишича, бундай музокаралар чоғида контрабанда маҳсулотларини етказиб беришнинг янги вариантлари муҳокама қилинади.
3. ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Кўриш даражаси 50—100 метргача ёмонлашади, шамолнинг тезлиги сониясига 20—25 метрни ташкил этади.
4. 2015 йилда Ўзбекистон божхоначилари 6 мингдан зиёд беҳаё мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйди. Хабар беришларича, қўлга тушганлардан бири — Эрон фуқароси, бошқа бири эса Туркманистон фуқароси.
5. Амударё туманида уч эгизак дунёга келди. Онанинг ҳам, бир ўғил ва икки қизнинг ҳам аҳволи яхши.
Изоҳ (0)